Янгиланди: Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 28−29 октябрь кунлари амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиши режа қилинганди. Бироқ унинг ташрифи кейинга қолдирилди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг фикрича, Ғарб давлатлари «навбатдаги Украина» роли учун Молдовани кўриб чиқмоқда. Кишинёв вазирнинг «таҳдидли риторикасини» қоралаб, «Молдова ўз келажагини танлади ва бу келажак эркин дунёнинг бир қисми бўлишини» таъкидлади.
РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров президент Шавкат Мирзиёев билан учрашуви якунида Россия Ўзбекистон билан Афғонистондаги мавжуд воқеликни тан олиш ва ҳозирги раҳбарият билан шу ҳақиқатларга асосланиб ишлаш кераклиги борасида жуда яқин позицияга эгалигини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев ва Сергей Лавров Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Афғонистондаги вазиятни тинчлик йўли билан ҳал этиш ва иқтисодий тикланишига кўмакни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Москвада Россия президенти ва ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказди. Учрашувлар якунига кўра, БМТ Россиянинг Мариуполдан тинч аҳолини эвакуация қилишда БМТ ва Қизил Хоч ташкилотининг иштирокига «принципиал» розилигини билдирди. Пайшанба куни Гутерриш Киевда Украина президенти билан учрашади.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Вазирлар халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни, биологик хавфсизлик бўйича ҳукуматлараро англашув меморандумини, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ТИВлари ўртасидаги 2022−2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг